Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан Қонликўл  туманидаги вазият ўрганилди

Қорақалпоғистон Республикаси. 2020 йилнинг 17 декабрь куни, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан Қонликўл тумани фаоллари билан биргаликда жорий йилда ушбу туманда содир этилган жиноятлар кенг таҳлил қилиниб, мазкур жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлари ўрганилди ҳамда келгусида жиноятларнинг профилактикаси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тегишли чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

Жумладан, туманнинг “Навруз” ОФЙ ҳудудида жорий йилнинг 14 декабрь куни “Нексия-3” русумли автомашина иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар фуқароларнинг вафот этишига сабаб бўлган жиноят муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида, ушбу маҳалла аҳолиси ушбу йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойда, пиёдалар ўтиш йўлакчасини ташкил қилишда амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилишди,
ушбу мурожаат бўйича туман ҳокимияти, туман ИИБ ҳамда туманнинг йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси вакиллари билан биргаликда ҳодиса жойига борилиб, у ерда пиёдалар ўтиш йўлакчасини ташкил қилиш белгиланиб, ижроси назорат олинди.

Шунингдек, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан туман ИИБнинг шахсий таркиби билан йиғилиш ўтказилиб, унда ходимлар орасида ижро интизомига риоя қилиниши ва қонун бузилиши ҳолатлари муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

        

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech