Тергов департаменти аппаратида янги тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг буйруғи билан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти, таҳлилий бошқарма ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи Авилов Улуғбек Сайдуллаевич эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Тергов департаменти Тергов ва суриштирув ишини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - тергов фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимига
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг буйруғи билан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази, долзарб муаммоларни аниқлаш, моделлаштириш ва тадқиқотларни ташкиллаштириш сектори бош илмий ходими Орипов Собирзода Собир ўғли эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Тергов департаменти, таҳлилий бошқарма халқаро ва алоқалар бўлими бошлиғи лавозимига тайинландилар.
Тергов департаменти янги тайинланган раҳбарларга келгуси касбий фаолиятларида муваффақиятлар тилайди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти