Тергов департаменти ходимлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилаётган ўқув курсларида ўз малакаларини оширишмоқда
Жорий йилнинг 10-14 июль кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида «Кимёвий воситаларнинг ноқонуний айланмаси» мавзусида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар устидан назорат бўйича халқаро қўмитаси, АҚШ давлат департаментининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар халқаро академияси Будапешт филиали томонидан ўқув курслари ташкиллаштирилган.
Ушбу ўқув курсларида Ўзбекистон, Қозоғистон, Албания ва Венгрия давлатларининг 40 нафардан ортиқ вакиллари, шу жумладан Ички ишлар вазирлиги мутахассис ходимлари ҳам иштирок этишмоқда.
Ўқув машғулотлари давомида мавзу доирасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликни ривожлантириш билан бирга наркотик ва бошқа кимёвий воситаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ва тергов қилишнинг муҳим жиҳатлари ҳақида маълумотлар тақдим этилмоқда.
Муаллиф: Тергов департаменти ЎМИБ терговчиси
майор Э.А. Ахмадалиев
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти