Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаменти ишчи гуруҳи томонидан Наманган вилоятида тергов сифатини ошириш бўйича топшириқлар ижроси ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Ишчи гуруҳ томонидан Наманган вилоятининг шаҳар-туманларида хизмат қилаётган терговчилар юритувидаги жиноят ишлари ва терговга қадар текширув ҳужжатлари бўйича дастлабки терговни юритиш аҳволи ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Мавжуд муаммолар, хато ва камчиликлар муҳокама этилиб, зарурий тавсия ва топшириқлар берилмоқда.

Бунда, Жиноят-процессуал кодексида кўрсатилган талабларга риоя этиш, жиноят иши доирасида иштирокчиларнинг барча важларини тергов йўли билан текшириш, далилларни қонуний асосда тўплаш ва холисона баҳолаш, процессуал тартибда расмийлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир тергов ходимлари билан суҳбатлашиб, шаҳар-туманлардаги тергов-тезкор гуруҳи фаолиятини ўрганмоқда, шу билан бирга, терговчилар юритувидаги фош этилмасдан қолган ва тўхтатилган жиноят ишлари муҳокама қилиниб, тергов ҳамкорлигини кучайтириш борасида тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Ўрганишда, электрон тизимлардан самарали фойдаланиш, терговга қадар текширувни юритиш, жиноятларни тергов қилиш ва қисқа муддатларда қонуний қарорлар қабул қилинишини таъминлаш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.
Тергов ходимларига “Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизими ва “E-material” электрон тизими билан ишлаш, унинг имкониятлари ҳақида тушунтиришлар берилиб, ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар муҳокама этилди.

Наманган вилоятида тергов сифатини ошириш ва ишни самарали ташкил қилиш борасидаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Тергов департаменти

Text to speech