Тергов департаменти масъуллари жойларга чиққан ҳолда ходимларга шарт-шароит яратиш, хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни ўрганмоқда.
Тергов департаменти масъуллари вилоятларда бўлиб, ходимларга яратилган шарт-шароитлар, хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қонунчиликка риоя этиш борасидаги ишларни ўрганиб, тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида хизмат олиб бораётган тергов бўлинмалари ходимларининг кунлик хизмат фаолияти билан танишиб, ҳар бир терговчи ва суриштирувчилар билан суҳбатлашиб, “устоз-шогирд” анъанаси асосида ёш ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, бу борада белгиланган вазифалар ижросини ўрганмоқда.
Ўрганишлар давомида, юритувдаги терговга қадар текширув ҳужжатлари ва жиноят ишларига масъулият билан ёндашиши, ходимлар томонидан фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тўлиқ ва сифатли кўриб чиқиш ҳамда ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича топшириқлар берилди.
Шу каби ўрганишлар ҳудудларда давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти