Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаменти раҳбариятининг фуқаролар учун навбатдаги қабули ташкиллаштирилди

Ички ишлар органлари ходимлари ва фуқаролар ўртасида халқ билан очиқ мулоқотни янада самарадорлигини ошириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти жорий йилнинг 29 сентябрь куни навбатдаги фуқаролар қабулини ташкил этди.

 Ушбу қабул давомида жами 101 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушиб, улардан 68 таси терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов, 4 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати, 14 таси кадрлар йўналиши ҳамда 15 таси бошқа масалаларни ташкил этди.

Тергов йўналишига оид мурожаатларнинг 17 таси (25 фоиз) қабул вақтининг ўзида ҳал этилди, 15 таси (22 фоиз) юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қолган 36 таси (53 фоиз) эса қўшимча комплекс ўрганишлар талаб этганлиги сабабли масъул ва раҳбар ходимларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Тергов департаменти

Text to speech