Тергов департаментида фуқароларни навбатдаги online қабули ўтказилди
Жорий йилнинг 07 апрель куни Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Тошкент ва Жиззах вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси қабул қилинган қарордан норозилик, 1 таси етказилган моддий зарар қопланмаганлигидан норозилик масаласида, 1 таси ўғирлик жинояти фош этилмаганлигидан норозилик масаласини ташкил этади.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 1 таси жойида ижобий ҳал этилди, 1 таси бўйича қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли мурожаати қабул қилиниб, ижрога қаратилди, 1 таси бўйича эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти