Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаментида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлигини ошириш, уларнинг муаммоларини қонуний ҳал этиш ҳамда аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни таъминлаш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабул давомида жами 107 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 78 таси терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов, 4 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси,        15 таси кадрлар масалалари ҳамда 10 таси бошқа йўналишларга оид бўлди.

Тергов йўналишига оид мурожаатларнинг 21 таси (27 фоизи) қабул жараёнининг ўзида ҳал этилди, 17 таси (22 фоизи) юзасидан фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган 40 та мурожаат (51 фоизи) қўшимча ўрганиш ва тегишли чоралар кўришни талаб этганлиги сабабли масъул раҳбар ва ходимларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Тергов департаменти

Text to speech