Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаментида навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди

Бугун, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини ошириш мақсадида “Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг умумий қоидалари", “Қасддан одам ўлдириш жиноятини тергов қилиш усуллари” ҳамда “Криминалистик-техник воситалардан фойдаланиш” мавзуларида вилоятлараро ўқув-семинари ўтказилди.

Семинарда, вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари барча ходимлари видеоконференция алоқаси орқали иштирок этишди. Тадбир давомида Бош прокуратура Академияси юридик фанлар доктори профессор Астанов Истам Рустамович ва катта ўқитувчиси Мирзаев Фахриддин Зиятовичлар ўқув машғулотида маърузачилар сифатида иштирок этишдилар.

Ўқув семирани якунига кўра тергов бўлинмалари ходимлари ўзларининг қизиқтирган саволларга жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этишди.

Муаллиф: Тергов департаменти

катта инспектор С.Р.Собиржанов

Text to speech