Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

ТЕРГОВ СИФАТИНИ ОШИРИШ – УСТУВОР МАҚСАД

Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари суриштирувчи ҳамда терговчилари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни Тергов бошқармаси бошлиғи, полковник Мансур Саттаров бошқариб борди.

Бошқарма бошлиғи соҳа ходимлари олдида турган муҳим ва долзарб вазифалар ҳақида тўхталиб, суд ва прокуратура органлари билан ҳамкорликни янада яхшилаш, тергов сифатини ошириш, бунда адолат ва ҳақиқат қарор топишини таъминлаш каби масалалар ҳақида атрофлича сўз юритди.

Йиғилиш якунида сифат ва самарадорликни ошириш борасида муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech