Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Терговчилар Фарғона Давлат университети талабалари билан учрашув ўтказдилар

Ёш авлодни тўғри йўлга бошлаш, улар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш жуда муҳим.

Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббуси билан Фарғона Давлат университети талабалари иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Учрашувларда, ўғирлик, фирибгарлик, товламачилик, безорилик, кибер жиноятлар ҳамда таваккалчиликка асосланган қимор ўйинларини ташкил қилиш ва ўтказиш каби қилмишларга Жиноят кодексида муқаррар жавобгарлик белгиланганлиги тушунтирилди.

Талабалар бошқа фан дарсликлари қаторида, ҳуқуқий билимларини ҳам мунтазам мустаҳкамлаб боришга чорланди.

Text to speech