Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Терговчиларнинг назарий ва амалий салоҳиятини яхшилаш мақсадида навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди

Вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти томонидан тасдиқланган ўқув-семинарлар режасига асосан, жорий йилнинг 16 март  куни Тергов департаменти масъуллигида “Мураккаб ва кўп эпизодли жиноят ишларини тергов қилишнинг ўзига хос ҳусусиятлари, методикаси, исботланиши лозим бўлган ҳолатлар, шахсларнинг ҳаракатларини тўғри квалификация қилиниши, амалиётда юзага келаётган муаммолар” мавзусида тергов бўлинмалари ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини оширишга қаратилган навбатдаги вилоятлараро ўқув-семинари ўтказилди.

Мазкур ўқув машғулотида Олий суд, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, адвокатлар палатаси масъуллари мавзуга доир маърузалари билан иштирок этишди.   

Семинар Ички ишлар вазирлиги тергов бўлинмалари ходимлари видеоконференцалоқа тизими орқали иштирок этишди.

Семинарда мавзуга доир қўлланиладиган янгича усул ва услублар ҳақида тушунчалар бериб, исботланиши лозим бўлган ҳолатлар, шахсларнинг ҳаракатларини тўғри малакалаш, амалиётда юзага келаётган муаммолар ва унда эътибор берилиши лозим бўлган ҳолатларга тўхталиб, маърузада мавзуга оид слайд ва бошқа қўлланмалардан фойдаланган ҳолда тўлиқ очиб берилди ҳамда ўқув машғулоти давомида йиғилиш қатнашчилари билан амалиётда юзага келаётган муаммолар хусусида ўзаро фикр алмашилиб, йиғилиш ўзаро савол-жавоблар билан ўз ниҳоясига етди. 

Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech