Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Термиз Давлат университетида “Коррупция ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 16 февраль куни, Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳамда жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти суди ходимлари иштирокида Термиз Давлат университетида “Коррупция ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Термиз Давлат университетининг профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди.

Йиғилиш давомида маърузачилар томонидан коррупцион жиноятларнинг келиб чиқишига шароит яратувчи сабаб ва омиллар, ушбу турдаги жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари ҳамда жиноятларни олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.

Хусусан тадбирда сўзга чиққан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Кадрлар гуруҳи катта инспектори майор Ш.Раҳимов коррупцион жиноятларни содир этилишида талаба ёшларнинг иштирок этаётганлиги салбий ҳолат эканлигини айтиб бу борада йиғилиш иштирокчиларга амалий мисоллар келтирди.    

Тадбир якунида маърузачилар талаба ёшлар томонидан берилган саволларга жавоб беришди.   

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech