Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари билан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари ўртасида тажриба алмашуви бўлиб ўтди
2021 йил 01 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ишчи гуруҳида бўлган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ катта инспектори майор М.Т.Хайтметов ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник А.М.Утемуратов иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари терговчи ва суриштирувчилари иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари ва амалиётда юзага келаётган муаммолар бўйича тажриба алмашув учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ катта инспектори майор М.Т.Хайтметов, йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий сабаблари ва кўп содир этиладиган ЙТҲ жойлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар амалиётида содир этилган муаммоли йўл-транспорт ҳодисалари бўйича аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар, тайинланадиган экспертиза турлари ва экспертларга ҳал қилиш учун қўйиладиган саволлар бўйича кенг тушунтиришлар берди.
Учрашувда тергов бўлинмалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиб, учрашув қизғин муҳокама ва мулоҳазаларга бой бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти