Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзаро тажриба ва мулоқот

ИИО тизимида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш бўйича бошқарма ва бўлимлар, соҳавий хизматлар ўртасида мунтазам алоқалар йўлга қўйилган. Бу эса, тизимнинг замон талабларига мос равишда ривожланишига, халқчил ва профессионал тузилмага айланишига хизмат қилади.

ИИВ раҳбарияти топшириғига асосан жорий йилнинг 27 апрель куни Андижон ва Наманган вилоятлари ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбар ҳамда ходимлари Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари иш фаолияти билан танишиб, тажриба алмашишди.

Учрашув давомида тергов фаолиятида эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган ижобий ишлар, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган инновацион технологиялар ҳамда яратилган шароитлар билан танишиб, иштирокчилар катта таассурот олишди.

Шунингдек, меҳмонлар вилоятнинг диққатга сазовор жойларида бўлишиб, ҳудудлар тарихи ва маданияти ҳақида қизиқарли маълумотларга ҳам эга бўлдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech