Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда вилоятнинг Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Иштихон, Оқдарё ва Ургут туманлари ИИБларига ташриф буюриб, у ерда ташкил этилган сўровхоналар фаолиятининг аҳволи ҳамда Тергов бўлимлари хизмат фаолиятини ўрганди
Жумладан, вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан ИИВнинг 16.06.2020 йилги “Ички ишлар органлари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида ишлар самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда Тергов департаментининг 24.09.2020 йилги кўрсатмаси ижроси бўйича, туман ИИБда ташкил этилган сўровхона фаолиятининг умумий аҳволи, Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов идоралари ходимларининг хизмат хоналарида яратилган шароитлар, тергов бўлинмаси ходимларининг юритувидаги терговга қадар текширув ҳужжатлари ҳамда жиноят ишлари, хизмат хоналарига ўрнатилган аудио ва видеокузатув камераларининг ишлаш аҳволи, шунингдек, тергов бўлинмасида ташкил қилинган адвокатлар хонаси билан яқиндан танишиб, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, келгусида хизмат фаолиятини янада яхшилаш ҳамда тергов сифатини ошириш бўйича бир қатор аниқ манзилли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Шунингдек, шу куни соат 17:00 да Самарқанд вилояти прокуратураси биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Б.Валиев раислигида Самарқанд вилоятида жиноятчиликни жиловлаш ва олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
2021 йил 13 март куни Самарқанд вилояти ИИБ мажлислар залида Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Б.Валиев иштирокида Бош прокуратуранинг Жиноий-ҳуқуқий статистика бошқармаси бошлиғи Л.Т.Қаландаров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2018 йилдаги ПФ-5566-сонли ва 10.08.2020 йилдаги ПФ-6041-сонли Фармонлари ижросини таъминлаш жараёнида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ҳамда “Электрон жиноий ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизими ва “Е-material” электрон тизими билан ишлаш, шунингдек ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар тўғрисида ўқув-семенар машғулоти ўтказилди.
Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иш фаолиятининг ўрганилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти