Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи полковник Я.А.Абдулхаков Самарқанд вилоятига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни вазир ўринбосари полковник Я.Абдулхаков Самарқанд вилоятига ташрифи давомида, Ургут туманида бўлиб, туман ИИБ бошлиғи полковник З.К.Мамадолиев, ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ва туман “Жамоатчилик кенгаши” фаоллари билан учрашиб, улар билан ИИБда амалга оширилаётган ишлар ҳамда тумандаги криминоген вазият юзасидан ўзаро суҳбатлашди.

Шундан кейин вазир ўринбосари туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимида хизмат қилаётган терговчи ва суриштирувчилар билан учрашиб, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳамда ходимларнинг билим даражаси юзасидан савол-жавоб тарзида ўзаро суҳбатлашди.

Сўнгра, сектор раҳбарлари билан бирга “Чорчинор” маҳалласи “бешлиги” ва фаоллари билан учрашиб, маҳаллада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ташриф давомида, полковник Я.Абдулхаков Тойлоқ ва Жомбой туман ИИБларида бўлиб, тергов бўлинмаларида хизмат қилаётган терговчи ва суриштирувчилар билан учрашиб, уларга яратилган шарт-шароитлар ва иш фаолияти билан танишди, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ҳозирда полковник Я.А.Абдулхаковнинг Самарқанд вилоятидаги ташрифи давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech