Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида 2022 йил 10 ойи якунлари сарҳисоб қилинди
Куни кеча, Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.Абдулхаков раислигида вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида 2022 йил 10 ойида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокамаси бўйича видеоконференцалоқа тизими орқали танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.
Тезкор йиғилишда ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар ва эришилган ижобий кўрсаткичлар таҳлил этилиб, хизмат интизоми билан боғлиқ ҳолатларга алоҳида тўхталиб ўтилди ҳамда айрим раҳбарларнинг фаолияти танқидий муҳокама қилинди.
Йиғилиш раиси Я.Абдулхаков тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, жиноят ишларини ҳар томонлама, тўла
ва холисона тергов қилиш, суриштирув ва дастлабки терговни юритишда қонунийликка сўзсиз риоя этилишини таъминлаш ҳамда тергов бўлинмалари ходимлари орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик борасида ҳудудий тергов бошқармалари бошлиқларига тегишли топшириқ ва вазифаларни белгилаб берди.
Муҳокама ва таҳлиллардан келиб чиқиб, мутасадди раҳбарлар олдида турган энг муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди.
Муаллиф: Бўлим бошлиғи
майор O.X. Валихонов
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти