Будапештда халқаро малака ошириш: тергов амалиёти замонавий ёндашувлар билан бойитилмоқда
АҚШ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик доирасида жорий йилнинг 16–20 февраль кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида халқаро ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти, ИИВ Академияси магистратура факультети, Бош прокуратура ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходимлари иштирок этди.
Ўқув машғулотлари “Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўйича халқаро тажриба, криптовалюта ҳамда амалиётдаги муаммолар” мавзуларига бағишланди. Машғулотлар доирасида иштирокчилар замонавий таҳдидлар, трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш усуллари, рақамли молиявий воситалар билан боғлиқ тергов амалиёти ва илғор хорижий тажриба билан танишдилар.
Тадбир International "Law Enforcement Academy"нинг Будапешт филиалида ташкил этилди. Академия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг касбий малакасини оширишга ихтисослашган нуфузли халқаро таълим муассасаси ҳисобланади.
Ҳозирги кунда академиянинг дунё бўйлаб 5 та филиали мавжуд бўлиб, улар Бангкок (Таиланд), Габороне (Ботсвана), Сан-Сальвадор (Сальвадор), Нью-Мехико (Мексика) ҳамда Будапешт (Венгрия) шаҳарларида фаолият юритмоқда.
Жорий ўқув курсида Ўзбекистондан ташқари Туркманистон, Сербия, Чехия ва Хорватия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакилларидан иборат халқаро делегация ҳам иштирок этмоқда.
Мазкур ўқув машғулотлари халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, илғор тажрибаларни амалиётга жорий этиш ҳамда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Тергов департаменти.