Жиззахнинг Арнасой туманида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида жами 10 нафар фуқаролардан турли мазмундаги яъни йўлларни таъмирлаш, электр энергия, ичимлик суви ва газ таъминоти ҳамда тўловлар масаласида, иш билан таъминлаш, иш ҳақини ундириш ва қарз олди берди масаласида, ҳамда уй-жой қуриш учун ер ажратиш юзасидан мурожаатлар келиб тушган.
Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник М.А.Саттаров томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти