Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тоғли ҳудуддаги ёнғин натижасида бир оила куйишдан жароҳатланди.

Қашқадарё. 2020 йил 08 январь куни соат тахминан 04:00 ларда Шахрисабз тумани Хитой маҳалласида яшовчи 47 ёшли фуқаро Н.Б.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлган.

Оқибатда Н.Б. ва унинг турмуш ўртоғи 38 ёшли Г.Э., 10 ёшли Д.Н., 8 ёшли А.Н.лар куйишдан тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилганлар.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда, дастлабки маълумотга кўра, ёнғин уйдаги гилам тагига ташланган электр токи ёрдамида ишловчи пол иситгичининг қизиб кетиши натижасида содир бўлган.

Ҳурматли фуқаролар, об-ҳаво ҳарорати тушиб кунлар совиши муносабати билан Сизлардан, электр иситгич, газ плитаси ва бошқа турдаги иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech