Фарғона вилояти ИИБда "Республикада ички ишлар ходимлари томонидан содир қилинган қонун бузилиши ва салбий ҳолатлар" мавзусига бағишланган танқидий руҳда йиғилиш бўлиб ўтди
Сўнгги бир неча йилда жамиятнинг барча соҳалари қатори ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида ҳам муҳим ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.
Тизимда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижаси халқ манфаатларига хизмат қиладиган, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари йўлида дастуруламал бўла оладиган тузилмага айланмоқда десак муболаға бўлмайди. Албатта бу йўналишда Ички ишлар органлари ходимларининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади.
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Эксперт-криминалистика маркази, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва уларнинг қуйи тизимдаги ходимлари ўртасида «Республикада ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган қонун бузилиши ва салбий ҳолатлар» шахсий таркиб эътиборига етказилиб, келгусида қонунийликни таъминлаш, ижрочилик ва хизмат интизомига риоя қилишга бағишланган танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти масъул ходими подполковник Ғолибжон Набиев, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Элёрбек Ғаниев, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими иштирок этиб, йиғилиш қатнашчиларига мавзу доирасида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек, Ўзбекистон республикаси ИИВнинг 2024 йил 26 февралдаги «Айрим процессуал ҳаракатлар ёки бошқа тадбирларни ички ишлар органларининг маъмурий биноларида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги 101 сонли буйруғида белгиланган вазифалар юзасидан тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти