Вазир ўринбосари Я.А.Абдулхаковнинг навбатдаги шахсий қабули видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилди
Куни кеча вазир ўринбосари Я.А.Абдулхаков видеоконфренцалоқа режими орқали навбатдаги шахсий қабулини Самарқанд, Навоий, Сурхондарё, Жиззах, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи фуқаролар билан ўтказди.
Қабул давомида 9 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси ходимнинг ноўрин хатти-ҳаракатларидан норозилик масаласи, 4 таси етказилган моддий зарарни ундириб бериш масаласи, 2 таси тергов ҳаракатларидан норозилик масаласи, 2 таси терговга қадар текширув ҳаракатлари тўлиқ олиб борилмаганлиги масаласи ҳамда 1 таси мурожаати тўлиқ кўриб чиқилмаётганлигидан норозилик масалаларини ташкил этади.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 таси бўйича тушунтириш берилиб, қолган 4 таси бўйича қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли мурожаатлари ижрога қаратилди.
Шу билан бирга, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А.Тоировнинг (90) 508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти