Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Вазир ўринбосари Я.А.Абдулхаковнинг навбатдаги шахсий қабули видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилди

Жорий йилнинг 24 июнь куни вазир ўринбосари Я.А.Абдулхаков видеоконфренцалоқа режими орқали навбатдаги шахсий қабулини Самарқанд, Навоий, Фарғона, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабули ўтказилди.

Қабул давомида 6 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси ходимнинг ноўрин хатти-ҳаракатларидан норозилик масаласида, 2 таси етказилган моддий зарарни ундириб бериш масаласи, 1 таси тергов ҳаракатларидан норозилик масаласи, 1 таси терговга қадар текширув ҳаракатлари тўлиқ олиб борилмаганлиги масаласи ҳамда 1 таси мурожаати тўлиқ кўриб чиқилмаётганлигидан норозилик масалаларини ташкил этади.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 таси бўйича тушунтириш берилиб, қолган 1 таси бўйича қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли мурожаатлари ижрога қаратилди.

Шу билан бирга, эслатиб ўтамиз терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А.Тоировнинг (90) 508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech