Вазир ўринбосари магистрлар билан учрашди
ИИВ академиясида бўлиб ўтган давра суҳбати тергов фаолиятига оид ислоҳотлар ва устувор вазифаларга бағишланди.
Департамент бошлиғи Рамазон Ашрапов муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида инсон манфаатлари, халқ розилиги йўлида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларга тўхталди.
Кейинги йилларда ички ишлар органлари фаолияти тубдан ўзгаргани, жамиятимизда қонун устуворлиги қатъий мустаҳкамлагани, тергов фаолиятида “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни тўлиқ рўёбга чиқариш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш борасида самарали механизмлар амалиётга татбиқ қилингани таъкидланди.
Шунингдек, вазир ўринбосари Тергов департаменти фаолияти, кадрлар сиёсати йўлида олиб борилаётган ўзгаришлар, замонавий раҳбарларга қўйилаётган талаблар ҳақида фикр билдириб, тингловчилар саволларига жавоб берди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати