Вазир ўринбосарининг Қашқадарёдаги ўрганишлари
Ички ишлар вазири ўринбосари Яхёжон Абдулхаков Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва туманлари жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида ўтказилаётган профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ўрганди.
Шаҳрисабз шаҳар, Китоб, Яккабоғ, Деҳқонобод, Ғузор, Шаҳрисабз туман ИИБлари ва Қарши шаҳар ИИО ФМБда бўлган Вазир ўринбосари “Хавфсиз ҳудуд” тадбири доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.
Шаҳрисабз шаҳар Оқсарой майдони ёнида жойлашган “Зингирон” маҳалласида жойлашган 5-сонли ҳуқуқ тартибот масканида бўлиб, фуқаролар ва мутасаддиларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.
Китоб туманидаги “Пахтаобод”, Якккабоғ туманидаги “Обод”, Ғузор туманидаги Мустақиллик маҳаллаларида бўлди. Маҳаллада бешликнинг қонунбузарликларни олдини олиш, фуқароларнинг кундалик ва маиший муаммоларини ҳал этиш борасидаги амалга оширилган ишларини атрофлича таҳлил этди. Ўрганишлар давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан мутасаддиларга тегишли тавсия ва топшириқлар бериб, "ижтимоий профилактика" тадбирларини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Ўрганишлар давомида ҳар бир тумандаги махсус сўров хонаси билан танишиб, яратилган шароитларни кўздан кечириб, терговчилар билан қонунлар, хизмат вазифалари ва касбий маҳоратига оид савол-жавоблар ўтказди.
Вазир ўринбосарининг Қарши шаҳар ИИО ФМБда бўлиб, тунги хизмат ходимларига йўриқнома ўтди. Сўнгра, Қарши шаҳрида жойлашган «Ситуацион марказ»да бўлиб, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш ҳолатларини таҳлил этди.
Вазир ўринбосарининг ўрганишлари бошқармада бўлган йиғилишда таҳлил этилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.