Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимларининг болалар уйига ташрифи.

 

Жорий йилнинг 30 декабрь куни Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов ҳамда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари масъул ходимлари биргаликда Янгийўл шаҳрида жойлашган “Кичкинтой” номли болалар уйига ташриф буюриб, “Янги йил” байрами муносабати билан тадбир ташкиллаштиришди.

Шу куни Тергов бошқармаси ходимлари томонидан ташқил килинган байрам тадбирида болалар уйи тарбияланувчиларига Янги йил қаҳрамонлари Қорбобо, Қорқиз иштирокида кўнгилочар дастурлар қўйилиб, қувноқ қуй-қўшиқлар оҳангида Қорбобо болаларга янги йил совғаларини топширди.

Тарбияланувчиларга берилган совғалар эса байрамона руҳиятни кўтариб, ташкил қилинган байрам тадбири уларга янги йил кайфияти ва қувончини тақдим қилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech