Умумжаҳон болалар куни ҳар йили 20 ноябрда нишонланади.
1954 йилда БМТ Бош ассамблеяси барча мамлакатларга ушбу санани бутун дунё бўйлаб ўзаро ҳамкорлик ва бирдамликда болаларнинг фаровонлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш куни сифатида нишонлашни жорий этишни тавсия қилди.