Бутунжаҳон ижтимоий адолат куни.
“Адолатсизликни кўра била туриб жим юриш – унда ўзингизни иштироксизлигингизни англатади”
2009 йилдан буён ҳар йилнинг 20 февраль куни Бутунжаҳон ижтимоий адолат куни (World Day of Social Justice) сифатида нишонланади. Мазкур байрамнинг мақсади - дунё ҳамжамияти эътиборини ижтимоий адолатни ривожлантириш зарурлигига эътиборни қаратиб, қашшоқлик, гендер тенгсизлиги, ишсизлик, инсон ҳуқуқларига ҳурматсизлик ва ижтимоий бефарқлик каби долзарб муаммоларни биргаликда ҳал этиш бўйича саъй-ҳаракатларни ўз ичига олади.
“Ижтимоий адолат шунчаки ахлоқий талаб эмас, балки бу миллий барқарорлик ва глобал фаровонликнинг асосидир. Тенг имкониятлар, ҳамжиҳатлик ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш давлатлар ва халқларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш учун жуда муҳимдир”.