Бутун жахон табассум куни (World Smile Day)
Бутун жахон табассум куни (World Smile Day) ҳар йили октябрнинг биринчи жумасида нишонланади.
Бутун жахон табассум куни биринчи марта 1999 йилда нишонланган. Куннинг шиори «Do an act of kindness. Help one person smile», яъни “Яхшилик қилинг, ҳеч бўлмаганда битта табассум яралишига ёрдам беринг”. Ўшандан бери ушбу байрам дунёдаги ихлосмандлар томонидан турли хил акциялар ва флешмоблар билан нишонланиб келинади.