Наманганда сайёр қабул, қабулда Норин туман аҳолиси.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 12 март куни Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Т.М.Мустафаев томонидан Норин тумани Халқ қабулхонасида туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида жами 8 нафар фукаро кабул килиниб, улардан 8 та масаладаги мурожаатлар олинди. Шундан 5 таси жойида хал килинди, 2 таси буйича ариза олиниб, ижрога каратилди ва 1 таси тааллуклилиги буйича хокимиятга юборилди.
Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.М.Мустафаев томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти