Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Термиз шаҳрида сайёр қабул.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 25 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи полковник К.И.Гаффоров томонидан Термиз шаҳри Халқ қабулхонасида шаҳар аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида жами 12 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 9 нафар фуқароларга мурожаатлари юзасидан хуқуқий тушунтиришлар берилди ва қолган 3 та мурожаат қарз муносабатларига оид бўлганлиги сабабли тегишлилиги бўйича бошқа идорага юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник К.И.Гаффоров томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech