Жиноят муҳокамаси
Жиззах вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Арнасой туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи ҳамда вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти масъуллари томонидан Арнасой тумани ҳокимлиги биносида “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлашда” ифодаланган жиноят содир этилганлиги ҳолати юзасидан жиноят муҳокамаси ўтказилди.