Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимларининг IT соҳасидаги билимлари оширилмоқда
Бугунги кунда кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш Ички ишлар органларининг устувор вазифаси сифатида қаралмоқда. Шу муносабат билан ушбу йўналишда содир этилаётган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, тергов қилиш махсус билим ва кўникмаларни талаб этишини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг тегишли кўрсатмаларига мувофиқ, Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари билан босқичма-босқич Жиззах шаҳридаги “IT Park”да 3 ойлик ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти