Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов бўлинмалари ходимларининг касбий маҳорати оширилди.
Соҳада хизмат олиб бораётган барча даражадаги раҳбар ва ходимлар, қолаверса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари Ж.Б.Зарипов ва Ш.Н.Ғайировлар иштирокидаги ўқув машғулотида кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш, муомалага киритиш, шунингдек сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари, айни мавзудаги ишларни кўриб чиқиш тартиблари ҳақида тушунтириш берилди.
Тергов департаменти