Жойларда-амалий ёрдам, терговда-сифат ва қонунийлик
Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов бошчилигида ишчи гуруҳ Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларидаги тергов бўлинмаларида бўлиб, амалий ёрдам кўрсатмоқда.
Вазир ўринбосари жойларда терговчи ва суриштирувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманида хизмат олиб бораётган терговчилар билан бевосита суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг юритувидаги жиноят ишлари ҳамда терговга қадар текширув материаллари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш ҳолати атрофлича ўрганилди
Ўрганишлар давомида соҳада йўл қўйилган камчиликлар, амалиётда мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилиниб, тергов сифатини оширишга қаратилган тегишли кўрсатмалар берилди.
Бунда, электрон тизимлардан самарали фойдаланиш, терговга қадар текширувни юритиш, жиноятларни тергов қилиш ва қисқа муддатларда қонуний қарорлар қабул қилинишини таъминлаш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.
Шунингдек, ходимларнинг иш юкламаларига алоҳида эътибор қаратилиб, тергов ҳаракатларининг самарадорлигини ошириш ҳамда қонуний ва асослантирилган процессуал қарорлар қабул қилинишини таъминлаш юзасидан масъул ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бундай амалий ёрдамлар жиноят ишлари бўйича тергов сифатини янада ошириш, қонунийликни таъминлаш ҳамда тергов фаолиятида мавжуд камчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Қашқадарё вилоятида ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Тергов департаменти