Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

ИИВ ва UZCARD огоҳлантиради: фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Пластик карталардан фойдаланиш янада хавфсиз ва техник жиҳатдан мукаммал жараёнга айланиб бормоқда. Лекин фирибгарлар таслим бўлмаяпти: улар инсонларнинг ишончларидан ва карталарни ишлатишнинг асосий қоидаларини билмасликларидан фойдаланишмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва банклар мунтазам равишда, пулидан эҳтиётсизлик оқибатида маҳрум бўлган фуқаролардан аризаларни қабул қилмоқдалар. Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, фирибгарларнинг қандай усуллардан фойдаланишлари ва уларнинг тузоғига қандай қилиб тушмасликни сизга тушунтириб ўтамиз.

Сўнгги вақтларда фирибгарлик ҳолатлари тез-тез қулоққа чалинмоқда, шу сабабли сизларни ҳам ҳушёрликни оширишга чақириб қоламиз.

Ўзингизни фирибгарлардан ҳимоя қилиш учун қуйидаги тавсияларимизга қатъий риоя қилишингизни сўраймиз:

  • Ўз картангиз PIN-кодини бегоналарга айтманг;
  • Текшириш учун SMS тасдиқ кодини ҳеч кимга кўрсатманг;
  • Шубҳали шахсларга пул ўтказманг;
  • Ижтимоий тармоқларга 16 хонали рақамлари кўриниб турган картангиз суратини жойлаштирманг.

Шуни ёдингизда тутингки, Uzcard ёки банклар карта рақамини, ПИН-кодни ёки SMS бўйича тасдиқлашни билиш учун ҳеч қачон мижозларга қўнғироқ қилмайди, чунки бу маълумотлар уларнинг базаларида мавжуд бўлади.

Фирибгарлар турли нарсаларни баҳона қилиб, ўзларини банк ёки Uzcard ходимлари бўлиб таништиришлари мумкин. Уларнинг мақсади — картангиздан пулларни ечиб олиш. Агарда сизга бундай қўнғироқ келиб тушган бўлса, тегишли органларга хабар беришни унутманг.

Text to speech