Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан Уйчи тумани «Деҳқон» маҳалласида яшовчи аҳолининг яшаш ва турмуш шароитларини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди
Ўтказилган сайёр қабул давомида жами 10 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан турли хил масалаларда 15 та мурожаатлар қабул қилинди.
Мурожаатлар маҳалла ички йўлларини асфальт қилиш, электр симёғочлари ва трансформаторларни янгилаш, бепул даволаниш, моддий ёрдам олиш ҳамда бошқа масалаларда келиб тушди.
Мурожаатларнинг 6 таси жойида ҳал этилиб, муддат талаб этадиган мурожаатлар масъулларга бириктирилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бошқарма раҳбарияти томонидан жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш борасидаги амалий ишлар давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти