Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

11 январь йилнинг энг мулойим куни саналади чунки ушбу кунда “Халқаро раҳмат куни” нишонланади.

Аввалдан хушмуомалалик одоб-ахлоқнинг аҳамиятлик жиҳатларидан бири бўлиб саналган, муомала маданиятни кундалик ҳаётда ишлатиш қандай позитив натижалар беришини ҳамма яхши билади. Гарчи ҳозирда бизлар ўзимизнинг миннатдорчилигимизни маъносига аҳамият билдирмасак ҳам, ушбу гаплар биз учун тасодифан ва оддий ҳолга айланиб қолган.

Миннатдорчилик сўзлари сеҳрли таъсирга эга, чунки уларнинг ёрдамида одамлар ижобий ҳис-туйғулар, қувонч ва бир-бирларига меҳр етқазишади. Шу сабабдан психологлар иложи борича юзда табассум қилган ҳолда тез-тез самимий миннатдорчиликни айтишни тавсия этишади.

Бутунжаҳон миннатдорчилик куни ЮНЕСКО ва БМТ ташаббуси билан сайёра аҳолисига хушмуомалалик, ва ўзгаларнинг ҳайрли ишлари учун миннатдорчилик билдириш қобилиятини эслатишни ўзига мақсад қилган. 

 Йилнинг энг “миннатдор” кунини кўпчилик катта завқ билан нишонлайдилар. Бутунжаҳон раҳмат куни арафасида турли давлатларда ярамаркалар, маърифий тадбирлар, танловлар  ва бошқа кўнгил очар дастурлар ўтқазилади.

Бутунжаҳон раҳмат куни жуда ёш байрам бўлишига қарамасдан, у аллақачон дунёдаги кўплаб одамлар нишонлайдиган байрам турларига кириб улгурган. Дунё бўйлаб ушбу байрамни ҳамма ҳар бир киши мустақил усулда нишонлайди, масалан кимдир ушбу куни бўлиб ўтадиган флешмобларга қўшилса, кимдир фақат қариндошларига миннатдорчилик билдириш имкониятини қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилади.

Унутмангки, миннатдорчилик сўзлари сеҳрли хусусиятларга эга - уларнинг ёрдами билан одамлар бир-бирларига қувонч бағишлайдилар, эътиборни билдирадилар ва ижобий ҳис-туйғуларни етказадилар, уларсиз бизнинг ҳаётимиз маюс ва қайғули бўлган бўлар эди.

Шунинг учун, илтифотли ва илиқ сўзларингизни яқинларингиздан аяманг, бу куни Сизга яқин бўлганларга ва ўзингиз севган ҳамда қадрлайдиган инсонларга миннатдорчилигингизни билдиринг.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech