Таъзия
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов тизимларида кўп йиллар давомида самарали хизмат қилган нафақадаги подполковник Каримов Ойбек Толибжон ўғлининг вафоти муносабати билан марҳумнинг оғир жудоликка учраган оила-аъзолари ва яқин қариндошларига Вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти шахсий таркиби номидан чуқур таъзия билдирамиз.
Марҳумнинг охиратини обод қилиб, яқинларига сабр берсин!
У бизнинг хотирамизда юксак маданиятли, ҳалол, садоқатли дўст ва гўзал қалб эгаси бўлиб қолади.