Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Шерматов томонидан фуқаролар учун қабул ўтказилди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи, подполковник Ш.Р.Шерматов фуқаролар учун қабул ўтказди.
Мазкур қабулда Жиззах вилоятининг барча ҳудудларидан суриштирув ва дастлабки терговга оид муаммо ва шикоятлари мавжуд бўлган фуқаролар иштирок этди.
Қабул давомида жами 8 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг 1 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 2 нафарининг мурожаатлари ижрога қаратилди ва 5 нафарининг мурожаатлари жойида ижобий ҳал қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти