Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган суриштирувчи ва терговчилар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Жорий қилнинг 3 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган суриштирувчи ва терговчилар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Қизиқарли тарзда ўтган мусобақа якунларига кўра фахрли биринчи ўринни Нукус шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси подполковник Оразбаева Умида, иккинчи ўринни Бўзатов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи терговчиси капитан Давлатов Нодирбек, учинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ЎМИБ терговчиси майор Бегмуратов Нурбек ва Тахиатош тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчиси капитан Алламов Зафарлар эгаллади.

Мусобақа ғолибларига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг ўринбосари подполковник А.Утемуратов томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech