Мусобоқада Ички ишлар вазирлиги ходимлари биринчи.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Андижон вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг ҳарбий хизматчилари ўртасида спортнинг арқон тортиш, тош кўтариш, “ARMRESTLING” турлари спорт мусобоқаси ўтказилди. Мусобоқа вилоятнинг хотира майдонида ташкиллаштирилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва Миллий гвардиясининг Андижон вилоятидаги ҳарбий бўлинмаларида хизмат олиб бораётган ходимлар иштирок этишди.
Беллашув якунига кўра, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни Мудофаа вазирлиги, иккинчи ўринни Миллий гвардиясининг Андижон вилоят бошқармаси қўлган киритишган бўлса, фахрли биринчи ўринни эса Ички ишлар вазирлиги шаънини муносиб ҳимоя қилган Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоаси қўлга киритди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “ARMRESTLING” спорт тури бўйича беллашувда совринли биринчи ўринни Андижон шахар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сон Ички ишлар бўлими хузуридаги Тергов бўлинмаси суриштирувчиси лейтенант Нишанов Муҳаммаддиёр Муҳаммаджон ўғли қўлга киритди.
Мусобоқа ташкилотчилари томонидан ғолибларга диплом ва совғалар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти