Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Самарқандда спорт мусобақалари давом этмоқда

Мусобақани Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Ж.Давронов очиб берди ва иштирокчиларга омадлар тилади.

Спортнинг шахмат тури бўйича 18 нафар иштирок этган ходимлар орасидан 1-ўринни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ, 2-ўринни Каттақўрғон тумани ИИБ, 3-ўринни Жомбой тумани ИИБ ходимлари қўлга киритди.

Спортнинг шашка тури бўйича 16 нафар иштирок этган ходимлар орасидан 1-ўринни Нуробод тумани ИИБ, 2-ўринни Пастдарғом тумани ИИБ, 3-ўринни 7252-харбий қисм ходимлари қўлга киритди.

Спортнинг стол теннис тури бўйича 26 нафар иштирок этган ходимлар орасидан 1-ўрин Кадрлар бошқармаси, 2-ўрин Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ, 3-ўрин Тергов бошқармаси ходимларига насиб этди.

Спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақага эртага старт берилади унда 26 та жамоа Ўзбекистон Футбол федерациясининг мини-футбол қоидалари асосида беллашади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech