Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазирлиги тергов бўлинмалари ходимлари Хитой Халқ Республикасида ташкил этилган ўқув-семинарида иштирок этишди

Жорий йил 23 ноябрдан 07 декабрь кунига қадар Хитой Халқ Республикасида ШҲТга аъзо давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари малакасини ошириш, суриштирув ва дастлабки тергов сифатини янада яхшилаш мақсадида, “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларининг наркотик воситаларига қарши курашиш фаолияти”, “Хитой Халқ Республикасининг гиёҳвандлик ҳолати” ва “Хитой Халқ Республикаси полициясининг тузилиши” мавзуларида ташкил этилган ўқув-семинарида иштирок этишди.

Мазкур семинар ўқув машғулотларида Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлигига қарашли Шенян провинциясида жойлашган полиция университетида бўлиб ўтди.

Семинар давомида Хитой Халқ Республикасида гиёҳвандлик воситаларига қарши курашиш бўйича комплекс чора тадбирларга ёндашуви, унинг криминалогик асослари бўйича ҳамда тегишли экспертизаларни тайинлаш ва ашёвий далилларни йўқ қилиш бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Ўқув машғулотлари давомида мавзу доирасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликни ривожлантириш билан бирга наркотик ва бошқа кимёвий воситаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ва тергов қилишнинг муҳим жиҳатлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Муаллиф: Тергов департаменти ЎМИБ терговчиси

майор Э.А. Ахмадалиев

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech