Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Хорижий давлатлар билан тажриба алмашуви

2018 йилнинг 26-30 март кунлари Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги эксперт-криминалистик лабораториясини қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари режасига мувофиқ вазирлик Эксперт-криминалистика Бош маркази ходимлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирилиги, УНОДСнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакили, Тергов департаментига ЮНИСЕФнинг Минтақавий маслаҳатчиси жаноб Аарон Гринберг бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Делегация вакилларини Тергов департаменти бошқарма бошлиғи Б.Бердиалиев қабул қилди. Бошқарма бошлиғи Б.Бердиалиев, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан мамлакатимизда бола ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг асосий эҳтиёжларини қаноатлантириш, кўмак бериш ҳамда болаларга ўз салоҳиятларини тўлиқ намоён этиш имкониятларини кенгайтириш борасида республика ва минтақавий дастурлар доирасида ҳамкорликда амалга оширилган ишлар бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотларда ўз аксини топаётганлигини таъкидлаб ўтди. Айнан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида сўроқ жараёнини стенография қилиш, видеокузатув, шунингдек тергов ҳаракатларини аудио ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хона ташкил этилганлигига алоҳида тўхтатилиб ўтди. Айтиш жоизки, бу каби махсус хоналарнинг ташкил этилиши, фуқароларнинг, хусусан вояга этмаган жабрланувчи ва гувоҳларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини судга қадар иш юритувда ҳимоя қилишни кучайтиради, оғир ва ўта оғир жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш самарадорлигини оширади. «Биз судга қадар иш юритув босқичида тергов ҳаракатларида иштирок этаётган вояга етмаганлар ўзларини йўқотиб қўйишлари ёки руҳан қийналишларига йўл қўя олмаймиз», – деди бошқарма бошлиғи Б.Бердиалиев. «Мазкур махсус хона жаҳон стандартларига тўла жавоб беради ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини судга қадар иш юритиш босқичида тўла таъминлаш имкониятини яратади», – деди ЮНИСЕФнинг Минтақавий маслаҳатчиси Аарон Гринберг.

«Бу каби чора-тадбирларни амалга ошириш учун ЮНИСЕФ Ички ишлар вазирлиги билан келгусида ҳамкорлик қилишга тайёр», – дея қўшимча қилди Аарон Гринберг. Конструктив руҳда ўтган учрашувда бундан кейин ҳам Ички ишлар вазирлиги ва ЮНИСЕФ вояга етмаган жабрланувчи ва гувоҳларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш, республиканинг бошқа минтақаларида ҳам шундай махсус хоналар ташкил этиш, ходимларни ўқитиш, бир гуруҳ терговчи ва суриштирувчиларни хорижий давлатларга юбориш асосида тажриба алмашиш борасида ҳамкорликни давом эттириш борасида келишиб олинди. Ташриф давомида делегация аъзолари Тергов департаментида ташкил этилган махсус хона билан яқиндан танишишди.

Тергов департаменти

Text to speech