Жорий йилнинг 10-14 июль кунлариВенгриянингБудапештшаҳрида «Кимёвий воситаларнинг ноқонуний айланмаси» мавзусида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар устидан назорат бўйича халқаро қўмитаси, АҚШ давлат департаментининг Ҳуқуқни муҳофазақилувчиорганлар халқаро академиясиБудапештфилиали томонидан ўқув курслари ташкиллаштирилган.
Ушбу ўқув курсларида Ўзбекистон, Қозоғистон,АлбанияваВенгриядавлатларининг 40 нафардан ортиқ вакиллари, шу жумладан Ички ишлар вазирлиги мутахассис ходимлари ҳам иштирокэтишмоқда.
Ўқув машғулотлари давомида мавзу доирасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликни ривожлантириш билан бирга наркотик ва бошқа кимёвий воситаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ва тергов қилишнинг муҳим жиҳатлари ҳақида маълумотлар тақдим этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти