“ЮНИСЕФ” халқаро ташкилоти экспертлари ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбариятининг учрашуви ўтказилди.
Жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти болаларнинг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш, мактабчага таълим ва ўрта-махсус таълимни сифатини ошириш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлатлараро тузилган дастур ва ҳаракатлар режасига асосан миссия вакилларининг Республикамизга ташриф буюрганлиги муносабати билан халқаро эксперт Эмили Делап ва тергов департаменти раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида халқаро эксперт Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментида яратилган шароитлар, хусусан, болалар ва вояга етмаган гувоҳ ҳамда жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини мустаҳкам ҳимоя қилиш ҳамда улар билан тергов ҳаракатлари ўтказиш мақсадида ташкил этилган махсус тергов хоналари билан танишди.
Шунингдек, учрашув давомида республикада, хусусан тергов бўлинмаларида, дастур доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда янги ҳамкорлик дастурига доир чора-тадбирлар ва тавсиялар тўғрисида маълумотлар тингланди.
Учрашув якунига кўра, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ва “ЮНИСЕФ” ҳамкорликда, вояга етмаган гувоҳ ва жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, вояга етмаганлар иштирокидаги тергов ҳаракатларини амалга ошириш юзасидан ИИО ходимларини ўқитиш, услубий қўлланма ва материалларни ишлаб чиқиш ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни давом эттиришга келишиб олинди. Қолаверса икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, хорижий мамлакатларда вояга етмаганлар иштирокидаги жиноят ишларини тергов қилиш амалиётини ўрганиш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарлари ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти