Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

«Straus House» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунлади.

Тергов жараёнида аниқланишича, “Straus House” МЧЖ мансабдор шахслари Республиканинг барча вилоятларида яшовчи жисмоний ва юридик шахсларга Жанубий Африка Республикасидан ҳар бирининг нархи 1.800.000 сўмдан, 90 кун муддат ичида “острич” (қора бўйин) зотли туяқуш жўжаларини етказиб бериш юзасидан олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришган.

Шартнома шартларига кўра, жами 16.1 млрд. сўм (шу жумладан 3,8 млрд. сўм фуқароларнинг кредит маблағлари ҳисобидан) миқдорида тўловларни жамиятнинг банкдаги ҳисоб рақами орқали қабул қилиб, белгиланган муддатда жами 319 нафар жисмоний ва юридик шахсларга туяқуш жўжаларини етказиб бермасдан 7.2 млрд сўм пул маблағларини ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.

543,8 млн. сўм миқдоридаги пуллар туяқуш озуқаси сотиб олиш учун; 
5,6 млрд. сўм миқдоридаги пуллар молиявий қарзлар учун; 
5,2 млрд. сўм миқдоридаги пуллар туяқуш жўжалари учун; 
299,9 млн. сўм миқдоридаги пуллар жамият фаолиятини оммавий ахборот воситаларида реклама қилиш учун; 
296,1 млн. сўм миқдоридаги пуллар жамиятга автомашина сотиб олиш учун (2 дона “Жентра” 1 дона “Спарк” русумли автомашиналар); 
302,5 млн. сўм миқдоридаги пуллар жамиятнинг корпоратив пластик картасини тўлдириш учун; 
226,5. млн сўм миқдоридаги пуллар хизмат сафарлари ҳаражатлари учун сарфланган.
Бундан ташқари, Исроилов томонидан молиявий ёрдам кўринишида олинган ўзининг шахсий пластик карточкасига кўчириб олган 3.7 млрд. сўм миқдоридаги пул маблағларидан 745 млн. сўм қисми илгари содир қилган фирибгарлик жинояти бўйича моддий зарарни қоплаш учун, қолган пуллар эвазига онаси номига “Ласетти” русумли, тоғаси номига 1 дона “Малибу 2” русумли, 1 дона “Ласетти” русумли автомашиналар сотиб олиш, ўзи яшаб турган уйини қайта таъмирлаш, ўзи яшаб турган маҳаллада 700 метр йўлга асфальт ётқизиш, оилавий Туркия, Тайланд давлатида дам олиш ҳамда “Умра” сафарларига бориш учун сарфланганлиги аниқланди.

Ҳозирда 200.000 АҚШ доллар пул маблағлари Покистон Ислом Республикасидан қайтариб олиниб, Тергов департаментининг ҳисоб рақамига ўтказилган. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, айблов хулосасини тасдиқлаш ва тегишли судда кўриш учун Бош прокуратурага юборилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech