Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Камерун фуқароларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунига етди.
Улар Камерун давлатида бўла туриб, жиноий режаларини амалга оширишлари учун Ўзбекистонда истиқомат қилувчи бир неча фуқаролар билан интернет ижтимоий тармоқлари орқали мулоқотга киришиб, ўзларини “инвестор” сифатида таништиришган. Мулоқот жараёнида ўзаро ҳамкорликни таклиф қилиб, фуқароларнинг иқтисодий томондан молиявий аҳволини билиб, сармоя киритиш имкониятига эга шахсларни саралаб олишади.
Жиноий режага кўра, Камерун фуқаролари Ўзбекистон Республикасига сайёҳ сифатида келишиб, интернет тармоғи орқали яқин мулоқатга киришиб олган фуқаролар билан учрашишади. Учрашув вақтида уларга Ўзбекистонга барчаси 100 АҚШ долларлик купюралардан иборат катта миқдорда 2 млн.дан 10 млн. АҚШ долларигача бўлган пул маблағларини олиб келаётганликларини, бироқ ушбу пулларни божхона хизматидан четлаб ўтиш учун қора ва оқ рангга бўяганликларини, Ўзбекистонга келгач уларни яна валютага айлантириш учун ҳақиқий валюта ва кимёвий кукунлар зарурлигни айтиб, 100 АҚШ долларидан махсус қоғозга кимёвий аралашмалар ёрдамида 300 АҚШ доллари тайёрлаб бериши мумкинлигини айтиб, пулларни кўпайтириб олиш имконияти борлигини айтган ҳолда фуқароларни қизиқтириб, алдов йўли билан бир нечта фуқаролардан жами 340.000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини алдов йўли билан эгаллаб, жуда кўп миқдорда мулкий зарар етказишган.
Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасига кўра, Камерун Республикаси фуқаролари фирибгарлик жиноятидан ташқари жуда кўп миқдорда қалбаки пулларни ўтказиш билан ифодаланган ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликлари аниқланиб, Камерун фуқаролари “KOM HIPPOLYTE ARISTIDE, BIAKOP ATRICK ва TAGUE SIANDEU FABIEN”ларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан, “TOMI TCHAPMI RODRIGUE WILFRED”га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари билан ва “JOHN FRU NDUMA FOMBE”га нисбатан эса 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, уларнинг барчасига “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган ва дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти